16K31Telegramda ochish
Қаердан ва қанча электр импорт қиламиз? Миркомил статистикамиздаги фарқлар, балки вақти-вақти билан қайта тўлдириладиган бўшлиқлар ҳақида ёзмоқда. Шахсан мен қўшни давлатлар билан боғлиқ экспорт-импорт статистикаси саҳиҳлигига юқори ишонч билан қарамайман. Битта мисол. Охирги уч ойда электр ишлаб чиқариш камайгани, табиийки, иқтисодиётдаги ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун электрни қўшнилардан импорт қилаётган бўлишимиз мумкин деган фикр туғдиради. Чунки ёз мавсумида Қирғизистон ва Тожикистонда электр олиш мумкин, олгандаям анча арзон нархларда. Лекин расмий статистикамиз бўйича ўтган олти ойда электр импорти бўйича маълумот йўқ. 62,2 млн.долларлик электр экспорти бор, лекин бирон долларлик электр импорти қайд этилмаган. Айни вақтда матбуот Ўзбекистон электр энергияси сотиб олиш бўйича Тожикистоннинг асосий харидоридан бири бўлаётгани ҳақида ёзмоқда. Тожик тарафи Ўзбекистонга электр экспорт қилинаётгани ҳақида ўтган йили ҳам ёзган, умуман олганда 2018 йилдан буён ёзади. Ғалати, нимага бундай? Электр импорт қилаётганимиз статистикада акс этса нима бўлади? Ташқи савдо статистикаси билан боғлиқ саволлар кўп. Уларнинг аксарини кун тартибидан олиш учун экспорт ва импорт маълумотларини товар ва хизматлар кодлари, гуруҳлари, ўлчов бирлиги, натура ва сумма, мамлакатлар қирқимида чуқурлаштириш кифоя. Бу саволлар илгари ҳам кўтарилган. Лекин жавоб йўқ, демак истак ҳам йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin