Дефицитни қарз билан ёпиш, Қарзни янги олинган қарз билан қайтариш нормага айланмоқда
2021 йилда бюджетнинг 37,4 трлн.сўмлик дефицитини қоплаш ва 7,8 трлн.сўмлик асосий қарзнинг қайтариш манбалари:
5 трлн. сўм – ички бозорга Давлат қимматли қоғозлари чиқариш ҳисобига;
18,7 трлн. сўм – ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳисобига;
1,4 трлн. сўм – Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармаларининг
йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
8,1 трлн. сўм – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
12,1 трлн. сўм Давлат дастурларини амалга ошириш учун вазирлик ва
идоралар томонидан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан.
Бошқача айтганда, бюджет дефицити ва ташқи қарзни ёпиш учун яна жами 35,8 трлн.сўм қарз жалб қилинади.
Бу Ўзбекистон аҳолиси жон бошига қўшимча яна 1 млн.сўмдан ортиқроқ қарз кўпаяди дегани.
Белни маҳкам ва сабрни тошдан қилинг, қарздорлар.
@the_bakiroo