Яхши ва яна битта яхши гумон - улар бир-бирига зид
5893- сонли Президент фармонига кўра, барча кредитлар 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
Мана бу қарорга кўра, пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни 14 фоиздан кредитлар ажратилади.
Агар яхши гумон қилиб, пахта териш машиналари 2020 йил ҳосилини териб олиш учун олинаётган бўлса - энди ҳам мавсумий, ҳам мантиқий жиҳатдан анча кеч, терим бошланган, токи кредитлар ажратилиб, машиналар далага етиб боргунча терим тугайди. Ё терим машиналари яна 11-12 ой ишлатишмай чанг босиб ётадими?
Агар пахта териш машиналари кейинги йилларда ажратиладиган кредитлар ҳисобидан сотиб олинади, деб яхши гумон қилсак, бу хув анаву 5893- сонли фармонга зид, келаси йилдан имтиёзли, Марказий банк асосий ставкасида кредит ажратиш мумкин эмас.
@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/4643195?ONDATE=13.12.2019%2000lex.uz
- https://t.me/huquqiyaxborot/8089@huquqiyaxborot