15K55Telegramda ochish
Машина терими режалар, ваъдалар ва мақсадларда қолиб кетаверади, агар қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари шаклланмагунича, мулк ҳуқуқи таъминланмагунича, токи аграр соҳадаги бизнес бебош ҳокимлардан қонун билан ҳимояланмагунича. Беихтиёр ўтган йили айни чигит экиш бошланаётган кунларда пахта майдонларидан маъмурий йўл билан маҳрум қилинган Sulton tex кластери билан боғлиқ воқеалар эсга тушади. Мазкур кластер ҳеч ким қилмаган ишни - айнан механизацияга, техникани янгилашга жуда кўп маблағ сарфлаган, энг замонавий пахта териш машиналарини сотиб олган эди. Охири нима бўлди? Пахта майдонидан маҳрум этилган кластерга бир неча миллиардлик пахта териш машиналари асқотдими? Шундан кейин Ўзбекистонда бирон бизнес пахта терадиган машина сотиб оладими? Соҳага ўзининг ёнидан пул тикадими? Эртага, қайсидир чиновникнинг кайфиятига қараб қолган, эрталабги гапи тушдагисига терс бўлган қишлоқ хўжалигида-я. Яхшиси пахтани қўлда тердираверади. Жудаям, мана план бор, деб мажбурласа, кредит бер дейди, арзонидан, имтиезлисидан, узоқ муддатлисидан бўлсин дейди. Ўзининг пулини, топган даромадини ҳар балодан ҳазар четда сақлайди. Мабодо активларини тортиб олишса ҳам, йўқотиш бўлмаслиги учун Ўзбекистондаги бор мулкининг қиймати қарз ва кредитларидан ошиб кетмайдиган тарзда иш тутилади. Ўзбекистонда турган мулк = Банклардан олинган кредит ва қарзлар. Мана шу формула ишлатилади. Бу формулада сармоя сарфлаб пахта терадиган машина сотиб олишга жой қолдирилмаган. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin