19K131Telegramda ochish
Янги вазирлик, янги харажатлар қуллуқ бўлсин, ҳурматли солиқ тўловчилар Кеча блокланган твиттер фойдаланувчиларидан бири нега янги вазирликларнинг болалаши иқтисодиётни ўлдиради, халқни қашшоқлаштиради, деб ёздингиз деб қолди. Вазирлик/қўмита биноси, хизмат машиналари, кабинетлар, замлар, шўпирлар, котибалар, шотирлар, вилоят бошқармалари, туман бўлимлари, уларга замлар, кабинетлар, машиналар шўпирлар, котибалар, шотирлар керак. Уларга ойлик, устама, мукофот, бензин, қоғоз, алоқа, мебель, гилам, электр, сув, газ вҳк. харажатлар керак. Буларнинг ҳаммасига пул керак. Давлат пули йўқ. Солиқ тўловчиларнинг пули бор. Демак юқоридаги абзацдагилар учун сиз солиқ тўлайсиз. Ўзи бусиз ҳам солиқ юки ЯИМнинг учдан бирига етган, ошишдан тўхтаётгани йўқ. Солиқларнинг, солиқ юкининг оширилиши иқтисодиётни ўлдираверади. Ёшлар, қариялар, аёллар, оила, маҳаллани давлат томонидан бошқаришга уриниш иқтисодиётга наф бермайди, фақат зиён келтиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin