"Syt fermələrigə rəhbərlik joq"
Сарлавҳа қайси тилда ёзилган, озарбайжончами, қозоқчами ё ўзбекча?
Тан олинг, бугунги озарбайжон ўзининг талаффузида, бугунги қозоқ ўзининг талаффузида, бугунги ўзбек эса ўзича ўқийди ва бунда ҳеч қандайлик англашилмовчилик, хатолик ва айрича тушуниш бўлмайди.
Бу 1939 йилгача қўллаб келганимиз лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосидан ёзилган матн. 1932 йилги «Қизил Ўзбекистон»нинг 3- саҳифастдаги мақола. «Қурамада чорвачилик зарбали вазифа қаторига кирсин. Сут фермаларига раҳбарлик йўқ» сарлавҳали хабар.
Энди тушунгандирсиз кирилл алифбоси биз туркийларни қанчалар узоқлаштириб, талаффузларимиз, товушларимиз ва лаҳжаларимиз орасидаги масофани қанчалар кенгайтирганини, жадидлар ўртага солган ўрта турк тилининг шаклланишини аввал бошданоқ бўғиб ташлашганини.
Дарёўз ва унинг исми келтирилмаган колумнисти (кимлигини тахмин қилиб кўринг) ажойиб лойиҳага қўл урибди. Энди ҳар куни бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги воқеаларга ўзбек матбуоти кўзи билан назар солинади.
Ҳар тонгни тарихий газеталар шарҳи билан бошласангиз бўлади.