Сўмнинг реал самарали алмашув курси охирги уч ойда қадрсизланди, лекин кейинги 2,5 йиллик ўлчовда мустаҳкамланишда давом этмоқда
Охирги уч ойда сўмнинг реал самарали алмашув курси қарийб 4 фоизга қадрсизланган. Лекин узунроқ давр, базавий нуқта ўлароқ 2019 йил сентябри олинса, сўмнинг реал самарали алмашув курси 5,9 фоизга мустаҳкамланган.
Савдо-ҳамкор давлатлар инфляция даражаси ва миллий валюта курсининг сўнгги ойда юқори даражада шаклланганлиги реал
самарали алмашув курсининг қадрсизланишига сезиларли ҳисса
қўшган.
Эътиборлиси, 2019 йил сентябрига нисбатан номинал самарали алмашув курси деярли ўзгармаган.
2022 йил апрель ойи бошидан эса сўмнинг қайта мустаҳкамланиши давом этмоқда. Айни вақтда инфляциянинг борган сари кучайиши кузатилмоқда. Шу маънода март ойида юз берган сўмнинг реал самарали алмашув курсининг қадрсизланиши апрель ойидаёқ утилизация бўлиб кетиши мумкин.