Сўмнинг реал самарали алмашув курси августда ҳам мустаҳкамланди
Реал самарали алмашув курси 2022 йилнинг август ойида июлга нисбатан ўсувчи динамика қайд этиб, 1,4 фоизга мустаҳкамланди. Сўмнинг мустаҳкамланиши 2021 йил мос даврига нисбатан 3%га, базавий давр деб ҳисобланган 2019 йил сентябрга нисбатан 6%ни ташкил этган.
Августдаги мсутаҳкамланиш асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар валюталари — рублнинг долларга нисбатан 2,3%га, турк лирасининг 3,3%га, хитой юанининг 1,0%га қадрсизланиши фонида юз берган. Ички инфляция ҳам (0,5%) сўм қадрини нисбий оширувчи омилга айланган.