Сўмнинг реал самарали алмашув курси пасайишда давом этмоқда
Мазкур тенденция сўмнинг номинал алмашув курси мустаҳкамланиш фонида юз бермоқда.
Реал самарали курснинг пасайиб бораётгани асосий сабаби асосий савдо ҳамкорлар валюталари - биринчи навбатда рус рубли ва қозоқ тенгеси мустаҳкамланаётгани ва айни вақтда Россия ва Қозоғистонда, шунингдек Туркияда кузатилаётган юқори инфляция бўлиб қолмоқда.
Сўмнинг реал самарали алмашув курси пасайиб бораётганига қарамай, миллий валютамиз базавий давр - 2019 йил сентябрга нисбатан 2,4%га мустаҳкамроқ позицияда турипти.