17K36Telegramda ochish
Эртага асосий ставка кўриб чиқилади Эртага Марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Деярли уч ой аввал 17 фоизгача оширилган асосий ставка энг аввало сўм курсига ташқи босимларни юмшатиши керак эди, бу вазифа бажарилди. Лекин инфляция босимининг юқори ва ошиб борувчи тенденцияларига қарши курашиш вазифаси барибир кўндаланглигича қолаяпти. Узоқ йиллардан буён биринчи марта июнда, балки июлда ҳам дефляция юз бермаслиги ҳам мумкин. Қўшни, асосий савдо ҳамкорларидан товар хизматлар билан инфляция кўчиб келиши тўхтагани йўқ. Буларга қўшимча равишда тартибга солинадиган ун, буғдой нархлари ва энергетика тарифларини эркинлаштириш жараёни бошланмоқда. Шундай экан, асосий ставкани пасайтиришга ҳали фурсат келмагандек кўринади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin