11K22Telegramda ochish
Эртага 2021 йил 10 июнь куни Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади Апрелдаги йиғилишда инфляцияни оширувчи хатарларнинг кутилганидан узоқроқ муддат сақланиб қолиши жорий пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этиши таъкидланганди. Йиллик инфляция, кўриб турибмиз, ҳали 2 хонали кўрсаткичда, вақти-вақти билан кўтарилиб турипти. Мавсумий омиллар ҳисобига озиқ-овқат нархлари бироз мувозанатлашган бўлишига қарамай, иқтисодий фаоллик ошаётгани ва энергоресурслар қимматлашуви эвазига нархлар ошиши навбати ноозиқ-овқат ва хизматлар ҳиссасига ўтмоқда. Базавий инфляция барибир ҳали юқори. Айни вақтда бозорда пул таклифи ошиб, ставкаларнинг бироз пасайиши кузатилмоқда, лекин бу узоқ муддатли тренд эмас. Валюта курси барқарор, унга нисбатан ташқи босимлар мўътадил. Банкларнинг кредит иштаҳасини мувозанатлаш учун бошқа воситалар ҳозирча етарли. Шундай экан, асосий ставканинг ўзгаришсиз қолиши эҳтимоли баландга ўхшайди. Эртага кўрамиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin