Эртага 2021 йил 9 сентябрь куни Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади
Ўтган галги йиғилишда пул-кредит воситалари тўпламига қатор ўзгартиришлар киритилган, асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилиб, фоиз коридори +/-2 фоиз бандгача кенгайтирилган эди.
40 кундан сал кўпроқ ўтган даврда амалдаги пул-кредит шароитларида катта ўзгаришлар юз бергани йўқ. Жиловлангандек иллюзия ҳосил қилаётган инфляция хавфи ҳалигача юқори қолмоқда. Сайлов йили муносабати билан фискаль рағбатлантириш ҳаддан зиёд. Валюта курси барқарор, унга нисбатан ташқи босимлар мўътадил. Яқин ва ўрта истиқболда фақат ички фундаменталь омилларгина юзага қалқиши мумкин. Иқтисодиёт коронакризис йўқотишлари ва рискларини ўзи учун норма сифатида қабул қилиб бўлди.
Регулятор босқичма-босқич муаммоли кредитлар бўйича шаффофликни таъминлашда давом этмоқда.
Шундай экан, асосий ставканинг ўзгаришсиз қолиши кўпроқ эҳтимолга эга.
@the_bakiroo