32K147Telegramda ochish
Шунча кечикканимиз камми? Лотин алифбосига ўтишни бошлаганимизга 30 йилдан ошди. 1993 йил 1 сентябрда мактабга кирганларнинг ва лотин алифбосида хат-савод чиқарганларнинг олд фарзандлари мактабни битиришди. Юридик жиҳатдан лотин алифбосига ўтиш 2010 йилдаёқ якунига етган. Лекин амалда аросат даври давом этмоқда. Лотинда ўқиган иккинчи авлод кириллдан ё амалга кирмаган баҳсли лотиндан фойдаланиб келмоқда. Дунёда алифбо борасида биз каби аросат (бахтсиз дегим келмади) миллат бўлмаса керак. Кеча лотин алифбосига асосланган алифбога тўртта ўзгартириш киритиш яна янги баҳс мунозаралар сандиғини очиб юборди. Барака топгурлар, нариги эпохани қўя турайлик, алифбо борасида 2018 йилдан бери бир тўхтамга кела олмаймиз. Биз алифбони ўзгартириш тўғрисида Қонун қабул қилганимиздан бери туркманлар ва озарлар алифбосини ўзгартириб бўлди. Янги эпохада охири тугамайдиган баҳслар бошлаганимиздан бери қозоқлар алифбосини ўзгартиришини эълон қилишди, тез орада тугаллашади. Қирғиз дўстлар ҳаракатини бошлашди, лекин шимолдаги оға босими билан ортга қайтишга мажбур бўлишди (худо кўрсатмасин, шу ҳолга тушмайлик). Ҳозир нега ундоқ, нега тепасида чизиқ, иккита нуқта эмас, C ц ё ч бўп қоладими, CH ни қолдирайлик каби  тортишувларга яна йиллар сарфлашган ҳаққимиз йўқ. Баҳсларимиз ҳаммамизга, бир-биримизга зиён бера бошламоқда. Узр-куя, бўлди-да энди. Биринчидан, минг афсуски, кечадан буён энди бюджетга юклама, иқтисодий харажат деган сафсаталар болалашни бошлади. Э, барака топгурлар, 30 йилдаги аросат алифбодан, икки алифбода иш юритишдан ютқазиғимизни биров ҳисоблаб кўрдими? Иккинчидан, ақлли миллатлар агар хоҳиш бўлса, осон ва арзон йўлини доим топишади. Ўша ҳужжатлар, белгилар, пулларни бошқатдан чоп этиш асло шарт эмас. Белгиланган муддати келгунча ё умри тугагунча яшайверади. Мана ўзи йўқ совет давлатининг метркаси билан яшаяпмизку. Соғлом ақлга мурожаат қилайлик. Учинчидан, кеча шу ўзгаришлар эълон қилиниши билан дўстларимиздан бири Ҳамза Фозилжонов Исажон Султоннинг "Генетик" романини таклиф этилаётган қолипга солиб кўрди. 100 бетлик роман 95 бетга жо бўлган. Кўраяпсизми, 5 фоиз иқтисод қилинмоқда. Бу нафақат қоғоз, энг қиммат нарса вақт ҳам. Шу эмасми иқтисод қилиш? Апострофларга тўлган ҳозирги вариантда ўқиш тезлиги ҳам, ёзиш тезлиги ҳам паст бўлади. Буни ўзимнинг мисолимда айтаяпман. Ишонмасангиз, тажриба қилиб кўринг. Тўртинчидан, адабиётчи, тилчи, тарихчиларнинг фикри муносабати кўп эшитилди. Янги даврдаям, эски даврдаям. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Энди қарор қабул қилиш вақти келди. Ишни қарор қабул қилувчи сиесатчиларга қолдирайлик. Бундан буён энди масъулият ва жавобгарлик уларда. Ўзи алифбо борасида қарор қабул қилиш доимо сиёсий бўлиб келган. 1926 йилдаям, 1939 йилдаям, 1992 йилдаям. Шахсан мен Давлат ва ҳукумат раҳбарларидан узил-кесил ва якуний қарор кутаман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin