21K137Telegramda ochish
Қулаётган рубль учун солиқ Россия ҳукумати 1 октябрдан бошлаб, рубль курсидан келиб чиқиб экспортни қўшимча солиқларга тортмоқчи. Ҳукумат таклифига кўра, ушбу солиқ доллар курси 80 рублдан юқори бўлганида ишга тушади. Демак, доллар курсига мувофиқ, экспорт тушумидан олинадиган солиқ ставкаси қуйидагича бўлади: 80-85 рубль бўлса, 4% 85-90 рубль бўлса, 4,5%; 90-95 рубль бўлса, 5,5% ва 95 рублдан юқори бўлса 7%. Қулаётган рубль ёки девальвация солиғига балиқ ва мева-сабзавотдан тортиб қоғоз ва қора металларгача бўлган бўлган узун номенклатурадаги товарлар тортилади (экспорт божи ундириладиган нефть, газ ва ғалла бундан истисно). Янги солиқ кенгайиб бораётган бюджет тешигини ёпиши ва рублнинг қулашига қарши ишлаши керак, деб ҳисобланилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, экспортнинг камида учдан бирига тааллуқли бўладиган солиқ ойига қўшимча 1 млрд.долларгача тушум келтириши мумкин. Мазкур ҳаракатлар ўрта ва узоқ муддатда экспортнинг қисқариши ва бозорларни йўқотиш тарзида тескари самара бериши аниқ бўлсада, ҳозир боши берк кўчага кириб қолган Россияда қарор қабул қилувчилар фақат бугунги ечимлар ҳақида бош қотиришмоқда. Янги солиқ Ўзбекистонлик импортерлар фаолиятига ва истеъмолчилар чўнтагига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin