Россияда мажбурий сотув жорий қилинди: рубль жиддий мустаҳкамлана бошлади
Кеча ярим тунда экспортерлар учун валюта тушумини мажбурий тарзда сотишни назарда тутадиган Фармон эълон қилинди.
Фармонга кўра, 6 ой муддатга алоҳида компаниялар учун валюта тушумини репатриация қилиш ва Россия ички бозорида мажбурий сотиш тартиби жорий қилинмоқда.
43 йўналишлаги компаниялар, улар орасида ёқилғи-энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё ва ўрмон саноати, ғалла ишлаб чиқариш корхоналари ҳам бор, ушбу қоидаларга амал қилиши керак бўлади.
Мажбурий сотув талаблари эълон қилиниши билан рубль кескин мустаҳкамлана бошлади ва ҳозирда 1 доллар учун 97,5 рубль таклиф этилмоқда.
- http://government.ru/news/49778/government.ru