Олтин-валюта захиралари ҳисоботи эълон қилинмади
Ҳар ойнинг 7- санасигача очиқланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари тўғрисидаги ҳисобот 11- сана якунида ҳам эълон қилингани йўқ.
Аввалроқ Банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичларини очиқлаш янги тизимга ўтиш важи билан тўхтатилганди.
Олтин-валюта захиралари маълумотларининг ёпилиши ташқи фойдаланувчилар, халқаро молиявий институтлар эътиборидан четда қолмаслиги аниқ.
Кеча Credendo агентлиги Ўзбекистонга нисбатан эълон қилган ҳисоботида валюта захираларининг қисқариши, савдо баланси дефицити ўсиб бораётгани ва иккиламчи санкциялар асосий хатарлар ўлароқ саналиб, қисқа муддатли сиёсий риск даражасини негатив прогнозли 3/7 баҳога лойиқ кўрганди.
Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойи учун янгиланган прогнозларида 2023 йил учун тўлов баланси дефицитини 4,3%, 2024 йил учун 4,6% даражасида баҳолаган.
- https://cbu.uz/oz/statistics/intlreserves/?arFilter_DATE_ACTIVE_FROM_1=&arFilter_DATE_ACTIVE_FROM_2=&arFilter_ff%5BSECTION_ID%5D=3514&year=2023&month=09&set_filter=&set_filter=Ycbu.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7104@the_bakiroo
- https://credendo.com/en/knowledge-hub/uzbekistan-negative-outlook-st-political-risk-amid-sharp-drop-foreign-exchangecredendo.com
- https://www.imf.org/en/Publications/WEO/Issues/2023/10/10/world-economic-outlook-october-2023imf.org