Кечаги презентация бўйича матбуотга очиқланган таклифлар, хусусан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўзгартиришлар, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш кабилар билан пенсия тизими ислоҳ бўлиб қолади ва шу билан чегараланади, дейиш қийин. Тизимни ислоҳ қилиш билан боғлиқ энг оғриқли ва ёқи
imf.org
HavolalarҚоидабузарлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш қонуни лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрганилмоқда ва қайта таҳрирланган Актив ва даромадлар декларацияси қонуни Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, шундан сўнг қонун (лойиҳаси) Парламентга тақдим этилади. Бироқ, бу қонунлар мос равишда ўтган икки ва беш йил давомида тайёрланмоқда.
Жамғарма тавсияларида бошқарув ислоҳотларини жадаллаштириш, жумладан қоидабузарликлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоялаш ва активларни декларация қилиш тизимларини қабул қилиш ҳамда самарали жорий этиш ҳисобдорлик ва инвесторлар ишончини ошириши ҳақида яна бир бор эслатилган. Халқаро валюта жамғармаси давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкларини декларациялаш бўйича қонун қабул қилинишига ка
ХВЖ миссиясининг IV моддаси бўйича Ижроия кенгаши маслаҳатлашувларини 2026 йил 12 июнда якунлаган. Маърузада қатор хатарлар қайд этилган, муҳим хулоса ва тавсиялар берилган. "Кутилмаларга нисбатан ноаниқлик юқорилигича қолмоқда. Хатар омиллари аввало геосиёсий кескинликнинг кучайиши туфайли юзага келаётган глобал конъюнктуранинг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиб, бу ташқи талабнинг қисқариши, экспорт
Жон бошига ЯИМ 2031 йилда 7 минг доллардан ошадими? Халқаро валюта жамғармасининг апрель ойи шарҳига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 4 660 долларга етади, дея баҳоланган (охирги миссия берган прогнозлар янада яхшиланган). Агар баҳолашлар амалга ошса, Ўзбекистон 2026 йилда жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Эрон, Вануату, Жибути ва Филиппинни ортда қолдиради ва 131- ўринга чиқиб олади.
Агар 1 майдан энерготарифлар оширилса, бу ҳақда 15 кун аввал, яъни кеча 16 апрелга қадар маълум қилиниши керак эди. Ўтган йилги ҳукумат қарорига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланган эди (гарчи тасдиқланган тарифлар уч йилдан кам бўлмаган
Миркомил Холбоев Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми номинал бўйича 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирганига эътибор қаратмоқда. Агар иқтисодий ўсиш прогнозлардаги каби давом этса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда энг йирик 60 иқтисодиётдан бирига айланади (ҳозир 61-62 ўринда). Кейин энг йирик 50талик иқтисодиёт қаторига кириш эса анча узоқ
Халқаро валюта жамғармаси олтин ва бошқа минераллардан супердаромадларни ишлатишдан тийилиш бўйича муҳим тавсияларни илгари сурган. Миссияга кўра, бюджетда белгиланган даромадлар бўйича эҳтиёткорона тахминларни ҳисобга олган ҳолда, хусусан олтин нархлари қисмида, даромадлар режасининг эҳтимолий ортиқча бажарилиши фонида бюджетда кўзда тутилган даражадан ортиқ харажатлар ўсишини чеклаш жуда муҳимд
"Ноаниқликлар даражаси юқорилигича қолмоқда, айни пайтда ривожланиш истиқболларининг ёмонлашиши хатарлари сақланмоқда, ижобий сюрпризлар учун имкониятлар эса чекланган деб кўрилади. Яқин Шарқдаги урушнинг оқибатлари унинг давомийлиги ва шиддатига боғлиқ бўлади. Унинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри таъсири, эҳтимол, нисбатан чекланган бўлади, чунки уруш таъсиридаги мамлакатлар билан савдо ҳажмлари ва
Жамғарма прогнозларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 178 млрд.доллардан ошиши мумкин (жон бошига 4 582 доллар). "2026 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланиб қолган. Давом этаётган ислоҳотлар, инвестицияларнинг барқарор суръатлари, пул ўтказмаларининг юқори даражаси ва олтин нархларининг ўсиши туфайли 2026 йилда реал ЯИМ прогноз бўйича 6,8 фоиз даражасида барқарор ўси
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2026 йилдаги IV модда бўйича миссияси якунлари бўйича ўзбек расмийлари рухсати билан дастлабки хулосаларини очиқлаган. "Асосий эътибор бошқарув, меҳнат бозори ва иқлим ўзгариши билан курашиш соҳаларидаги ислоҳотларни янада амалга оширишга берилиши керак. 2017 йилдан бери бошқарув кўрсаткичларининг яхшиланганига қарамай, давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, мабла
Миркомил Холбоев инфляцияни пасайиш трендидан келиб чиқиб ёзмоқда: "Агар инфляция сўнгги ойлардаги каби суръатда пасайишда давом этса жорий йилда Марказий банк асосий ставкани пасайтириш фазасига ўтиши мумкин. Бунинг учун нисбатан мақбул шарт-шароитлар сақланиб қолиши ҳамда инфляцион кутилмалар секинлашишда давом этиши керак. Аммо ташқи шарт-шароитларнинг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда просиклик ф
Газета Ўзбекистон молия секторини Базель қўмитасининг Самарали банк назорати бўйича 29 та асосий тамойилига тўлиқ мослаштириш бўйича ХВЖ ҳисоботи ва тавсиялари, шунингдек, Марказий банк режалари ва муносабатини ўз ичига олган катта материал тайёрлаган. Ўзбекистонда банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизими Базель қўмитасининг Самарали банк назорати бўйича 29 та асосий тамойилидан
Халқаро валюта жамғармасининг Яссер Абдих раҳбарлигидаги миссияси Ўзбекистонга ташрифи якунлари билан ўз хулосаларини эълон қилган. Хусусан: ХВЖ бюджетда режалаштирилмаган қўшимча даромадлар ҳисобидан (олтин нархларининг ошиши натижасида) харажатларни кўпайтириш ташаббусларини чеклашни тавсия қилинмоқда. Бу талаб томонидан келиб чиқадиган инфляцион босимни пасайтириш, реал айирбошлаш курсининг ор
Халқаро валюта жамғармаси дунё мамлакатларининг иқтисодиётлари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ва прогнозларни янгилаган. 2025 йил учун баҳолашларга кўра, Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 3 647 долларга етади. 2024 йил билан солиштирганда, Ўзбекистон Ҳондурас, Миср, Вануату ва Венесуэлани қувиб ўтган. Бизнинг олдимизда Сан-Томе ва Принципи ҳамда санкциялар остидаги Эрон турипти, лекин уларни қувиб ўтиш
Халқаро валюта жамғармасининг 2025 йил апрель ойи ҳолатига шакллантирган маълумотларига кўра, Қозоғистон жорий нархларда жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Россияни ортда қолдирган ва Болтиқбўйи давлатларини инобатга олмаганда, энг бой собиқ совет ўлкасига айланган. Қўшниларимизда жон бошига ЯИМ 14 770 долларни, Россияда эса 14 260 долларни ташкил этган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3 510 доллар. Эъти
ХВЖ хулосаларида Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизими ислоҳотларга муҳтожлиги, пенсия ёшини ошириш, имтиёзли ставкаларни бекор қилиш ва тўловларни автоматик индексациялашга ўтиш каби таклифлари халқона ислоҳот умидларидан кўра, хавотирларни уйғота бошламоқда. Бежизга Пенсия жамғармаси дарҳол Ўзбекистонда яқин кунларда пенсия ёши ошириш тўғрисида ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмагани ҳақидаги
Халқаро валюта жамғармаси солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиши тенденциясини тўхтатиш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромади солиғи бўйича амалдаги 12 фоизли текис ставкадан ошиб борувчи табақаланган шкалага ўтишни таклиф қилмоқда. Бу жуда ёмон ва қанчалик ғалати эшитилмасин, антиижтимоий таклиф. Қизиғи, ўзбек расмийлари бир йил аввал шимолдаги босқинчи мохо
Миркомил Холбоев кейинги кунларда миллий валютамизнинг курс динамикасига нисбатан муносабат билдириб, “Сўмга нима бўлмоқда”, дея савол қўймоқда. Миркомилнинг далиллашларига қўшилган ҳолда, сўм янада эркинроқ ҳаракат қила бошлаганини ҳам айтиб кетиш керак. Охирги 3 кунда долларнинг сўмга нисоби 108 сўмдан кўпроққа тебранди. Шунингдек, эртанги кун учун долларнинг сўмга нисбатан курси 2024 йил 5 де
Халқаро валюта жамғармаси миссияси ўзбек расмийлари билан маслаҳатлашувлари якунлари бўйича якуний баёнотини эълон қилган. Баёнотдаги эътиборли хулоса ва тавсиялар: Корхоналар фойдаси ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқларни ислоҳ қилиш, даромадга қараб солиқ имтиёзларини қисқартириш, самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини тақдим этишдан воз кечиш; Давлат қарзини бо