Ўзбекистон топ-60 иқтисодиёт қаторига киради
Миркомил Холбоев Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми номинал бўйича 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирганига эътибор қаратмоқда.
Агар иқтисодий ўсиш прогнозлардаги каби давом этса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда энг йирик 60 иқтисодиётдан бирига айланади (ҳозир 61-62 ўринда). Кейин энг йирик 50талик иқтисодиёт қаторига кириш эса анча узоқ вақт олади, (фарқ анча катта — 300 млрд.доллардан бошланади), эҳтимол бу мўлжал 2030 йилдан навбатдаги ўнйиллик вазифаси бўлади.