34K264Telegramda ochish
Ўзбекистон охирги 30 йилда жон бошига ЯИМ энг секин ўсган собиқ совет мамлакати бўлиб қолмоқда Халқаро валюта жамғармаси дунё мамлакатларининг иқтисодиётлари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ва прогнозларни янгилаган. 2025 йил учун баҳолашларга кўра, Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 3 647 долларга етади. 2024 йил билан солиштирганда, Ўзбекистон Ҳондурас, Миср, Вануату ва Венесуэлани қувиб ўтган. Бизнинг олдимизда Сан-Томе ва Принципи ҳамда санкциялар остидаги Эрон турипти, лекин уларни қувиб ўтиш узоқроқ вақт олади (Эрондан фақат 2030 йилда ўтиб кета оламиз, агар санкциялар бекор қилинмай турса). ХВЖ прогнозлари бўйича, Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 2029 йилга бориб 5 000 доллардан ошиб кетади (Стратегиямиз бўйича 2030 йилда рўй бериши керак). 30 йил тарихий кўрсаткичларни олсак, Ўзбекистон ҳалиям иқтисодиёти энг секин ўсган собиқ совет мамлакатилигича қолмоқда. 1995 йил билан солиштирганда жон бошига ЯИМ Ўзбекистонда 6,49 карра ўсган. Энг юқори ўсиш Грузияда рўй берган (24,49 карра). 30 йил аввал биздан қашшоқроқ бўлган Арманистон, Озарбойжон, Грузия ва Молдова юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига биздан ўтиб кетган. 2017 йилдан кейинги янги даврни олсак, аҳвол сал яхшиланган. Охирги 8 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти жон бошига 1,68 карра ўсган. Уруш ва санкциялар гирдобидаги Россия ва Беларусь, Қозоғистон ва Эстония биздан секинроқ ўсган. Келажакка назар солсак, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон барибир собиқ совет ҳудудидаги энг камбағал 3 мамлакатдан бири бўлиб қолаверади (биздан кейин Қирғизистон ва Тожикистон). Лекин 2030 йилга келиб, 35 йил ичида иқтисодиёти энг секин ўсган собиқ совет ўлкаси Россия бўлиб қолади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin