Mirkonomika kanalidan

ХВЖ прогнозларида бир жиҳатга эътибор қаратиш керак. Доллардаги жон бошига даромадларнинг ўсишида прогнозлар мамлакатимиз учун нисбатан оптимистик шакллантирилган. Хусусан, 2025-2030 йилларда жон бошига даромаднинг ўртача ўсиши 10,8 фоизни ташкил этиб, Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори бўлиши прогноз қилинмоқда. Бошқа томондан Қирғизистон бўйича прогнозлар анча пессимистик шакллантирилган. 2025-2030 йилларда Қирғизистонда жон бошига даромаднинг ўртача ўсиши 6,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Таққослаш учун пандемиядан кейинги даврда мамлакатимизда жон бошига даромаднинг ўртача ўсиши 12,3 фоизни ташкил этган бўлса, Қирғизистонда бу кўрсаткич 18,3 фоиз бўлган. Яъни ҳозирги шарт-шароитларда Қирғизистонда даромадлар ўсишинг уч баробар секинлашишини прогноз қилиш учун қандайдир жиддий сабаб керак. Менимча, ундай сабаб ҳозирча мавжуд эмас.
Прогноз қилинаётган давр учун пандемиядан кейинги ўртача ўсиш сақланиб қолади деб фараз қилсак, Қирғизистонда жон бошига даромадлар 2028 йилга бориб мамлакатимизни қувиб ўтиши мумкин.
Агар шундай бўлса, 2030 йилда мамлакатимиз собиқ иттифоқдаги энг паст даромадли учта давлатдан бири эмас балки иккита давлатдан бири бўлиб қолади. Чунки Қирғизистон даромадлар бўйича биздан ўтиб кетган бўлади.
@Mirkonomika
- https://t.me/the_bakiroo/11123@the_bakiroo