26K100Telegramda ochish
Қозоғистонни қувишда давом этамиз Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг бой давлати ва яқин ўрта истиқболда ҳам шундай бўлиб қолади. 2026 йилда Қозоғистонда жон бошига ЯИМ 17 502 долларга етади. ХВЖ прогнозига кўра, бу кўрсаткич 2031 йилда 23 166 долларга етиши керак. Прогнозлар амалга ошса, қардош қозоқлар Россия, Туркия каби давлатлардан бойроқ яшайди ва фарқ фақат ортиб боради (Россиядан 2027 йилда, Туркиядан 2031 йилда узил-кесил ўтиб кетилади). Айни пайтда Ўзбекистон жон бошига ЯИМ борасида қўшни қардошларни фаол қувишда давом этади. 2026 йилда фарқимиз 3,75 карра бўлса, 2031 йилда фарқимиз 3,28 каррагача тушиши керак (90- йиллар бошида деярли бир хил кўрсаткичларга эга бўлганмиз). Маълумот учун, Қозоғистон ҳам ўрта даромадлар тузоғига тушиб қолган иқтисодиёт ҳисобланади (20 йилдан буён шу қаторда) ва Президент Тоқаев ресурс ва арзон ишчи кучи каби анъанавий ўсиш манбалари тугаш арафасидалигини яқиндаги чиқишида тан олган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin