24K68Telegramda ochish
Ўзбекистон Вьетнамни 2029 йилда қувиб ўтадими? Жон бошига ЯИМ 2031 йилда 7 минг доллардан ошадими? Халқаро валюта жамғармасининг апрель ойи шарҳига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 4 660 долларга етади, дея баҳоланган (охирги миссия берган прогнозлар янада яхшиланган). Агар баҳолашлар амалга ошса, Ўзбекистон 2026 йилда жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Эрон, Вануату, Жибути ва Филиппинни ортда қолдиради ва 131- ўринга чиқиб олади. Эронни қувиб ўтишимиз Форс кўрфазидаги урушнинг Эрон иқтисодиётига етказган шикасти билан боғлиқ (ўтган йилги прогнозларга кўра, Эронни фақат 2030 йилда қувиб ўта олардик, лекин уруш ўз корректировкаларини киритган). ХВЖ 2031 йилгача бўлган ўрта даврдаги баҳолашлари ҳам яна жиддий ўзгаришларга учраган. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари аввалги баҳолашларга нисбатан янада яхшиланган ва Ўзбекистонда 2031 йилда жон бошига ЯИМ 7 057 долларга етиши мумкин (ЯИМ эса 300 млрд.доллардан ошади). Прогнозлар амалга ошса, Ўзбекистон 2031 йилгача жон бошига ЯИМ кўрсаткичи борасида яна 10та давлатни ортда қолдириши керак (121- ўрин). Улар орасида мўъжизавий иқтисодий ўсиш кўрсатаётган Вьетнам (2029 йилда ўтиб кетамиз), шунингдек, Ливия, Ироқ, Иордания ва Тунис каби араб давлатлари ҳам бор. Эътиборлиси, Ўзбекистон қувиб ўтган ва яқин йилларда қувиб ўтадиган давлатлар анча йиллардан бери ўрта даромадлар тузоғига тушиб қолган иқтисодиётлар ҳисобланади (2030 йилдан кейинги ўсиш учун институтларни яхшилаш зарурлигига яна бир ишора). Суратдаги тренд Ўзбекистон ва Вьетнам иқтисодиётларининг ўзаро нисбий траекториясини акс эттиради (жон бошига ЯИМ).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin