Давр-банк капиталига ABB кириши қолган банкларнинг нархини ҳам оширади
Озарбайжоннинг энг йирик ABB банкининг Давр-банк 51 фоиз акцияларини сотиб олиш режалари нафақат Давр-банк акциядорлари, қолган хусусий банк эгалари учун ҳам жуда яхши янгилик.
Уруш бошланган кейин пост-совет маконида, хусусан Ўзбекистонда ҳам хорижий инвесторларнинг банк секторига нисбатан қизиқиши кескин сусайганди (санкцион хатарлардан тортиб даромадлиликнинг камайиб бораётгани, финтех компанияларнинг банк операцияларига кириша бошлаганигача бўлган қатор сабаблар туфайли).
Агар, ёзилаётганидек, Давр-банкнинг 51% акцияси учун 100 миллион доллар таклиф этилган бўлса, Давр-банк тахминан 200 миллион долларга баҳоланган. Давр-банкнинг жами капитали миллий ҳисоб стандартлари бўйича йил бошига 2,0 трлн.сўм, 1 апрелга эса 2,2 трлн.сўмни ташкил этган (халқаро стандартлар бўйича 2025 йил натижалари аудити ҳали очиқланмаган). Томонлар банк капиталини қанчага баҳолашгани, инвестициялар қўшимча акциялар чиқарилуви орқалими ё жорий акциядорларнинг улушини сотиб олиш орқалими, ҳали очиқламалар. Лекин аниқки, банк номиналидан 1,1х'дан 1.2х'гача қийматда баҳоланган.
Бу бошқа хусусий банклар эгалари учун манфаатли янгилик. Уруш бошлангандан кейин, банк секторида биронта банк бўйича номиналидан қимматига сотиш йирик битимлари қайд этилмаганди. Давлат банкларининг хусусийлаштирилиш и (1,2, вҳк) масаласида-ку вазият ва истиқбол янада ноаниқлигича қолмоқда.
Умид қиламизки, регуляторларимиз рухсатномалар ва расмиятчилик ишларини кўпам чўзиб ўтиришмайди, Click’ ва Halyk Bank’ қўшилуви бўйича юз берган ғалати сукунат бошқа такрорланмайди.
- https://report.az/maliyye-xeberleri/abb-nin-ozbekistanda-almaq-istediyi-bankin-adi-aciqlanibreport.az
- https://new.openinfo.uz/ru/organizations/26?tab=finance&page=1openinfo.uz
- https://lex.uz/docs/8151497lex.uz
- https://www.lex.uz/uz/docs/6552704lex.uz
- https://api.mf.uz/media/filestore/fiskal_strategiya_2026-2028_.pdfmf.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11786@the_bakiroo