Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги таҳрирда ишлаб чиқилади
Давлат раҳбари маъмурий жавобгарлик соҳасидаги қонунчиликни замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштиришга оид фармойишга имзо чеккан.
Ҳужжатга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Кодекснинг янги таҳрири 2027 йил 1 апрелгача манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши керак бўлади.
Ўтаётган ҳафтада бўлиб ўтган суд процессида айнан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 202−2-моддасининг қиритилгани ва унинг қўлланилиши келтираётган оқибатлар масаласи ҳам кун тартибига чиққанди. Балки Кодекснинг янги таҳрири ишлаб чиқилишида инобатга олинар.