ХВЖ иқтисодий ўсиш ҳақида
Жамғарма прогнозларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 178 млрд.доллардан ошиши мумкин (жон бошига 4 582 доллар).
"2026 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланиб қолган. Давом этаётган ислоҳотлар, инвестицияларнинг барқарор суръатлари, пул ўтказмаларининг юқори даражаси ва олтин нархларининг ўсиши туфайли 2026 йилда реал ЯИМ прогноз бўйича 6,8 фоиз даражасида барқарор ўсишни давом эттиради. Ички талабнинг аста-секин заифлашуви фонида 2027 йилда ўсиш суръатлари янада мўътадил даражага – тахминан 6 фоизга чиқиши кутилмоқда. Прогнозга кўра, 2026 йилда жорий операциялар тақчиллиги янада қисқаради, лекин 2027 йилда эса пул ўтказмаларининг тушуми секинлашиши ва олтин нархларининг ўсиши янада мўътадил бўлиши фонида бироз ортиши мумкин. Прогнозлар бўйича, 2026 йилда инфляция Марказий банкнинг 5 фоиздаги мақсадли кўрсаткичидан юқори даражада қолади – бу қисман Яқин Шарқдаги уруш туфайли нефтнинг юқори глобал нархлари билан боғлиқ бўлиб, унинг таъсири тартибга солинадиган нархларнинг секинроқ ўсиши ва транспорт секторига вақтинчалик субсидиялар ҳисобига юмшатилиши кутилмоқда. Инфляция 2027 йилда қаттиқ пул-кредит сиёсати, таркибий ислоҳотларнинг давом эттирилиши ва нефть нархларининг пасайиши ҳисобига Марказий банк мақсадли кўрсаткичига етиши прогноз қилинмоқда".