16K34Telegramda ochish
HUMO ва Kaspi.kz Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ягона тўлов маконини шакллантирмоқчи Компаниялар ушбу келишувга Бухоро шаҳрида, икки давлат президентлари иштирокида ўтказилган давлатлараро тадбирлар доирасида эришди. Ҳамкорлик HUMO’нинг тўлов инфратузилмасини ривожлантириш ва ўзбек сўмини хорижда тарғиб қилиш стратегиясининг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда. Томонлар тизимли ҳамкорликни режалаштирмоқда, тўлов экотизимларини бирлаштириш ва икки мамлакат фойдаланувчилари учун қулай хизматларни жорий этиш. Қозоғистонда харидларни сўмда тўлаш имконини берувчи QR-интеграцияга алоҳида эътибор қаратилди. Трансчегаравий тўлов инфратузилмасининг ривожлантириш ишбилармонлик фаоллигининг ўсишига, сайёҳлар оқимининг ортишига ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиши кутилмоқда. Аввалроқ HUMO карталари орқали тўловларида, хусусан, Қозоғистондаги POS-терминаллар тармоғи ва Halyk Bank банкоматларида HUMO карталарини қабул қилиш орқали шунга ўхшаш имкониятларни амалга оширган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin