
Alipay+ ва HUMO бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланувчилар учун глобал тўлов имкониятларини тақдим этмоқда
Alipay+ ва HUMO ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади: Alipay+’га уланган халқаро электрон ҳамёнлар ва банк иловалари фойдаланувчилари энди Ўзбекистонда UzQR орқали HUMO тўлов инфратузилмаси ёрдамида харидлар учун тўлов қилишлари, маҳаллий тадбиркорлар эса бундай тўловларни қўшимча созлашларсиз қабул қилишлари мумкин.
Сайёҳлар учун бу ўзларига таниш бўлган илова орқали тўлов қилиш имконияти, бизнес учун эса янги мижозларни жалб қилиш имкониятидир.
Интеграция икки томонлама ишлайди: 2025-йил октябрь ойидан бошлаб HUMO карта эгалари Alipay+ экотизимидаги банк иловалари орқали хориждаги харидлар учун тўлов қилишлари мумкин.
Батафсил
- https://humocard.uz/oz/press_center/news/humocard.uz