
HUMO миллий тўлов тизими ва “Қозоғистон Республикаси Миллий банки Миллий тўлов корпорацияси” АЖ трансчегаравий QR-тўловлар ва ўтказмаларни ривожлантирмоқда
HUMO ва Қозоғистон Миллий тўлов корпорацияси ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжат икки мамлакат ўртасида трансчегаравий тўлов сервисларини ривожлантиришга замин яратади.
Асосий йўналишлардан бири – миллий QR-кодларнинг ўзаро эквайринги. Ўзбекистонликлар Қозоғистонда Қозоғистоннинг миллий QR-кодидан фойдаланиб тўловларни амалга ошира оладилар, Қозоғистон фуқаролари эса – Ўзбекистонда UzQR орқали тўлашлари мумкин бўлади.
Шунингдек, томонлар икки мамлакат фойдаланувчилар ўртасида банкларнинг одатий мобил иловалари орқали бошқа мамлакатдаги карталарга ўтказмаларни ҳам ривожлантиришни режалаштирмоқда.
HUMO учун бу трансчегаравий тўлов ечимларини ривожлантириш ва Марказий Осиёда молиявий интеграцияни мустаҳкамлашдаги муҳим қадамдир.
Батафсил
Реклама