
HUMO Хитой ҳудудида ўзбек сўмида тўлов қилиш имкониятини намойиш этди!
Бу имконият HUMO ва Alipay+ (Ant International компаниясининг глобал электрон ҳамёнлар шлюзи) ҳамкорлиги орқали амалга ошди. Шу тариқа, HUMO Alipay+ экотизимидаги ўнинчи миллий тармоқка айланди ва Ўзбекистон аҳолисига чет элда тўлов қилишлари учун янги имкониятларини очиб берди.
HUMO ва Alipay+ интеграцияси Хитойнинг етакчи телеканаллари эътиборини тортди. Томонлар Пекин шаҳридаги бир нечта савдо нуқталарида тўловни синаб кўрдилар — сервис тўлиқ ишлашга тайёрлиги тасдиқланди.
Alipay+ тизимига интеграция қилинган илк ўзбек электрон ҳамёни — Octobank’нинг Octomobile иловаси бўлди.
Octomobile фойдаланувчилари энди HUMO карталари орқали Хитойда ва дунё бўйлаб 50 дан ортиқ мамлакатда — жумладан Қозоғистон, Таиланд, БАА ва АҚШда харидлар учун тўлов қилишлари мумкин. Яқин вақт ичида бошқа банклар иловалари ҳам Alipay+ тизимига уланади.
Батафсил маълумот
Реклама
- https://humoalipay.uz/humoalipay.uz