17K23Telegramda ochish
2026 йил охирига қадар умумий инфляция 7 фоизгача пасайиши кутилмоқда Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини ишлаб чиқишда ташқи ва ички шароитларнинг ўрта муддатли истиқболдаги ривожланиши бўйича кутилмалар ва улар асосида макроиқтисодий ривожланишнинг асосий ссенарийси, муқобил хатарлар таҳлили ҳамда мос равишда пул-кредит сиёсати чораларига ва уларни такомиллаштириб боришга асосланилган. Асосий сценарийга кўра, 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5 фоиз, 2027–2028 йилларда эса 6–7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси ва бошқа шоклар шароитида ҳам пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик таргети даражасигача пасайтиришга қаратилади. Бунда шоклар таъсири кўлами ва давомийлигидан келиб чиқиб, қатъийлик даражаси ва муддатларига ўзгартириш киритиб борилади. Прогнозларга кўра, 2026 йил охирига қадар умумий инфляция 7 фоизгача, ташқи инфляцион босимнинг камайиши ва инфляцион кутилмаларнинг барқарорлашуви натижасида 2027 йилда инфляция 5 фоизлик таргет даражасигача пасайиши ва 2028-йилдан ушбу даража атрофида шаклланиши кутилмоқда. Ушбу прогнозлар хусусийлаштириш жараёнларининг давом этиши, хусусий ва хорижий инвестициялар ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётни кредитлаш суръатларининг мақбуллашиши, шунингдек, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ хатарлар кузатилмаслигини инобатга олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin