
Bloomberg: Ўзбекистон иқтисодиёти рекорд суръатларда ўсмоқда
Bloomberg маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти рекорд даражада ўсиб, ЯИМ ҳажми 100 миллиард доллардан ошди. Бу мамлакатнинг сўнгги беш йилдаги энг катта ютуқларидан бири сифатида қайд этилмоқда.
Bloomberg таъкидлаганидек, TBC Uzbekistan молиявий технологиялар орқали миллионлаб фойдаланувчилар ҳаётини енгиллаштираётган илғор экотизимга айланди. Нашр унинг Тошкентдаги офисини “инновациялар ҳар куни яратиладиган Кремний водийси” деб атади.
Шу йилнинг ўзида TBC Uzbekistan мамлакатда рақамли бозорни кучайтириш мақсадида BILLZ компаниясининг 53% акцияларини ва OLX Uzbekistan'нинг назорат пакетини сотиб олди.
Бу қадамлар нафақат финтех соҳасини, балки бутун маҳаллий стартап экотизимини янги босқичга олиб чиқмоқда.
Ўзбекистонда бизнес учун имкониятлар кўпаймоқда ва бу энди бошланиши холос.