23K35Telegramda ochish
TBC Uzbekistan 2030 йилгача бўлган режаларни эълон қилди, улар орасида IPO имконияти ҳам бор 24 февраль куни Нью-Йоркда TBC Bank Group ўзининг Ўзбекистондаги бизнеси – TBC Uzbekistan экотизимининг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясини тақдим этди. Тадбирдаги муҳим янгилик – компания келгусида алоҳида IPO ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани бўлди. Нью-Йоркда халқаро инвесторлар учун ташкил этилган бундай форматдаги тақдимот Ўзбекистон рақамли банки учун илк тажриба бўлди. Тадбирда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов иштирок этиб, TBC’нинг рақамли банк экотизими орқали Ўзбекистон иқтисодиётига қўшган ҳиссасига тўхталиб ўтди. Компания кейинги беш йиллик учун бир қатор асосий мақсадларни белгилаб олди. Хусусан, ҳар ойлик фаол фойдаланувчилар сонини ҳозирги 6 миллиондан 10 миллион нафарга етказиш, кредит портфелини 3 миллиард АҚШ долларидан ошириш ҳамда соф фойдани 250 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. Шунингдек, TBC Group умумий фойдасида Ўзбекистон улушини 25 фоизгача чиқариш кўзда тутилган. Бугунги кунда 23 миллион фойдаланувчини бирлаштирган экотизим келгусида асосий эътиборини бизнес-банкинг йўналишига қаратмоқчи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin