13K125Telegramda ochish
Депозит бозоридаги мувозанат қайта ўзгариши керак "TBC Bank"нинг янги депозит маҳсулотлари агар ўтган йили ёки ҳатто шу йилнинг ўрталарида чиққанида ҳам бозорда ҳеч қандай жиддий ўзгариш ясамаган бўларди. Лекин ҳозир, шу кунларда қайта мувозанат ясайди, янги консенсус яратади. Рақобатчиларни ўйлантиради ёки курашдан ташқарига чиқаришга ундайди. Чунки "TBC Bank" мижозлар сонини ойига 30 минггача кўпайтирмоқда ва уларнинг сони шу кунларда 200 мингдан ошиб кетди. Ҳудудлар бўйича қамров эса бутун Ўзбекистонни деярли эгаллаб бўлди. Мижозларни эгаллаш бўйича ойлик ўсишда банк йирик давлат банклариниям ортда қолдира бошлади. Агар мамлакат бўйлаб жиддий, йирик депозиторлар бир неча юз минг эканини ва улар доим энг қулай шартлар ортидан кўчиб юришини инобатга олсак, ҳаммаси тушунарли бўлади. Қолаверса, "TBC Bank" ҳозирча ҳеч қайси тижорат банки журъат этмаган ва қизиқмаган ишга - микрокредит ташкилотлари сегментига ҳам босим уюштира бошлади. Агар кетма-кетлик ва узвийликка назар солинса, "TBC Bank" тез кунларда автокредит ва ипотека сегментларига фаол кириб келишни бошлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin