13K130Telegramda ochish
Метро бўйича тред Метро поездлари лиқ тўла. Аввало аввалги станцияларда тўлиб келаётган поездларга марказий бекатларда чиқиб бўлмайди. Чиққан эса тушолмайди. Поездлар оралиғи ҳалиям жуда узун. Кўп такрорлаганимиздек, Метро муаммолари токи ундан чиновниклар - ҳоким, вазир, администрациядагилар доимий фойдаланишни бошламагунича ўнгланмайди. Бахтга қарши метродан чиновникларининг фарзандлари ҳам фойдаланмайди. Қани энди фойдаланишганида уйига борганида, дада, ойи, *ичиб қўйдинглар ҳамма жойга, камроқ ўғирланглар, камроқ Ёлғон гапиринглар, сизларга айтилаётган лаънатлар менгаям тегиши мумкин, дейишган бўларди... Шу ўринда метро қуриб ўғирлаетган ва метрони устига ўтириб, *ичиб расвосини чиқараетган ўғриларга бошқа конкрет саволларим ҳам бор: Нега ер усти бекатларидан кўчанинг қарама-қарши тарафига ўтиш учун хавфсиз инфратузилма йўқ. 10-12 полосали йўлдан кесиб ўтишда вазир ё ҳокимнинг қариндошини машина уриб кетмайди, шунинг учунми? Нега ер усти бекатларидан кириш ва чиқиш фақат бир Тарафдан? Лойиҳа бўйича кириш ва чиқиш икки тарафданку, пул хар икки тарафлан чиқишга ўзлаштирилганку. Нега Бекатларнинг бир тарафи метро ишга тушганидан буён ишлатилмайди? Президентни алдадиларинг, бўлдими? Нега бекатларда кетган поезднинг кетганидан ва навбатдаги поезднинг келиши вақтини кўрсатувчи таблолар йўқ. Лойиҳа бўйича пулини УЧ баробар қилиб олинган, ўзлаштирилганку. Табло қани? Энди метрони шу аҳволга келтирганлар ТТЗ тарафга метро қурмоқчи. Юнусобод, Сергели ва Қўйлиққа метро қурганларни бу ишга умуман яқинлаштирмаслик керак. Кўрдик, синоатингизни. Боринг, қандингизни даволатинг, вазн ташлаб, ўмарилган пулларни майли тешиб чиққунча еб ётинг. Лойиҳа, бир неча юз миллион долларлик. Бизга очиқ, шаффоф, халқаро тендер керак. Лойиҳа бўйича ҳам, Қурилиш бўйича ҳам. Лойиҳанинг асосий шартларидан бири аввалги ишларида ўзинининг муттаҳамлик лаёқати ва ўғри репутациясини алоҳида кўрсатган қурувчи ва лойиҳачиларнинг унда иштирок этмаслиги бўлиши лозим. Феълан ўзбекистонлик, лекин мақсади Ўзбекистонни талашдан иборат олигарх гуруҳларнинг ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin