17K10Telegramda ochish
Молия соҳасида бир қизиқ қонуният бор Ҳаммаси яхши ишлаётганда банк ёки финтех компаниянинг ишончлилиги ҳақида деярли ҳеч ким ўйламайди. Аммо бозорда қандайдир муаммо ҳақида хабар чиқиши билан биринчи савол пайдо бўлади: ўзи қайси компанияга ишонса бўлади? Аслида бунга жавоб берадиган бир нечта оддий мезон бор. Биринчиси — очиқлик. Агар компания халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларини эълон қилиб борса, демак унинг фаолияти мустақил баҳоланади ва бизнеси барчага тушунарли қоидалар асосида юритилади. Иккинчиси — мустақил халқаро эътироф. Масалан, Euromoney Awards for Excellence мукофоти 30 йилдан ортиқ вақтдан бери жаҳон молия соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Унда реклама эмас, балки бизнеснинг барқарорлиги, маҳсулотлар сифати, технологик ривожланиш ва мижозлар учун яратилаётган қиймат баҳоланади. Шундан кейингина компаниянинг кўлами ва ривожланиш суръатига қараш маъно касб этади. Чунки бозорда олти йил давомида изчил ўсиш ва бугунги кунда 6 миллион ойлик фаол фойдаланувчига эга бўлиш тасодиф эмас, балки тизимли иш натижасидир. Бунинг яхши мисолларидан бири — TBC Uzbekistan. Компания бу йил Euromoney Awards for Excellence доирасида бир йўла тўртта мукофотни қўлга киритди, жумладан, Марказий Осиёнинг энг яхши рақамли банки деб эътироф этилди. Бундан ташқари, экотизим бугун 6 миллиондан ортиқ ойлик фаол фойдаланувчини бирлаштирган, ривожланишда давом этмоқда ва яқинда OLX Uzbekistanни сотиб олиш учун регуляторнинг рухсатини ҳам олди. Буларнинг барчаси бир бутун манзаранинг турли қисмлари. Молиявий компанияларнинг ишончлилигини айнан шундай мезонлар орқали баҳолаш тўғрироқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin