
Uzum CB Insights’нинг Fintech 100 халқаро рўйхатига киритилди
CB Insights таҳририяти томонидан тузилган Fintech 100 — молия технологиялари соҳасининг келажагини шакллантираётган дунёдаги энг истиқболли 100 та компания рўйхатида бу йил Uzum ҳам ўрин олди.
Мазкур рўйхатга кириш Uzum томонидан Ўзбекистонда яратилаётган рақамли ечимлар халқаро даражадаги талабларга жавоб беришини тасдиқлайди. Компания финтех, электрон тижорат ва логистика йўналишларини ўз ичига олган ягона экотизимни ривожлантирмоқда.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб 3 миллиондан ортиқ Uzum Bank карталари фаол ишлатилмоқда. Uzum Bank ва Uzum Nasiya орқали миллионлаб фойдаланувчилар пул ўтказмалари амалга оширмоқда, харидлар учун тўловларни бажармоқда, омонатлар очмоқда, маблағларни бошқармоқда ва ўз бизнесларини кенгайтирмоқда.
Uzum ва унинг лойиҳалари фаолияти Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга, аҳоли ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда.
- https://t.me/uzum_pressoffice/247@uzum_pressoffice