16K22Telegramda ochish
Yandex Uzbekistan барқарор ривожланиш бўйича ҳисоботини эълон қилди Компания ўзининг барқарор ривожланиш соҳасидаги илк ҳисоботини тақдим этмоқда. Қуйида айрим муҳим фактлар. 📈 Бандлик $340 млн — 2025 йилнинг биринчи ярмида такси ва етказиб бериш хизматлари орқали ҳамкор-ҳайдовчилар ва курьерлар томонидан топилган даромад. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 50% кўпроқ. Компания Ўзбекистонда биринчи бўлиб якка тартибда ишловчи ҳайдовчи ва курьерлар учун солиқ тўлаш жараёнини тўлиқ автоматлаштирди — бу бутун тармоқни расмийлаштиришга қаратилган муҳим қадамдир. 🧑‍💻 IT-таълим New Uzbekistan University билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича senior мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган мактаб очилди — рақобат 1 ўрин учун 100 дан ортиқ талабгор. 🦾 Шунингдек, дастурлашни ўрганишни истаган мактаб ўқувчилари ва информатика ўқитувчилари учун мактаблар ва курслар, мамлакат бўйлаб аниқ муаммоларга ечим топишга қаратилган хакатонлар ҳам давом этмоқда. 🙏 Инклюзив ва нотижорат лойиҳалар ● 2023 йилдан буён бепул сафарлар дастури доирасида ННТ ва эҳтиёжмандлар учун 25 мингта сафар амалга оширилди. ● Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги билан ҳамкорликда 14 шаҳарда ногиронлиги бўлган мактаб ўқувчилари учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди. Бунинг барчаси — фақат битта компания Ўзбекистон аҳолиси учун яратган аниқ имкониятлардир. 👉 Тўлиқ ҳисобот — ўзбек тилида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin