
Медиа ва катта аудиториянинг ижобий кучи
Кенг аудиторияга эга бизнес платформалар фақат хизмат кўрсатибгина қолмай, жамиятдаги муҳим ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қарата бошлаши кераклиги ҳақида кўп айтилади.
Миллионлаб инсонлар ҳар куни такси чақиради, буюртма беради, турли рақамли сервислардан фойдаланади. Агар шу кундалик ҳаракатлар орқали ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар қўллаб-қувватланса, кичик ҳиссалар катта натижага айланиши мумкин.
Yandex Uzbekistan томонидан ишга туширилган «Бирга ёрдам берамиз» дастури айнан шу ғояга таянади. Фойдаланувчилар ҳар бир сафар ёки етказиб бериш буюртмаси орқали Teach For Uzbekistan лойиҳасини қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлишади. Йиғилган маблағларга Yandex Go ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Teach For Uzbekistan бугун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги мактабларда фаолият юритиб, минглаб ўқувчилар билан ишлаётган экан.
Кўпинча технологиялар одамларни фақат истеъмол қилишга ундайди, деб ўйланади. Лекин кўринадики, рақамли платформалар жамиятдаги ижобий ўзгаришлар учун ҳам самарали восита бўла оларкан.