Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Korporativ boshqaruv
Mavzular“Meros Pharm” асосчиси Насимжон Комиловнинг ёшлар учун шахмат турнири ташкил этгани ҳам шундай ташаббуслардан. 150 га яқин бола бир майдонда — фикрлади, рақобатлашди, ўрганди ва энг муҳими, ўзини ғолибдек ҳис қилди. Бундай тадбирлар бир кунлик мусобақадан кўра кўпроқ ва кенгроқ маъно касб этади. Чунки болаларга берилган эътибор — келажакка қилинган энг яхши инвестиция.
Uzum ва PUBG MOBILE ҳамкорлиги бунга мисол. Мамлакат бўйлаб 2 миллион ўйинчи бепул ўйин тадбирида қатнашди. Уларнинг фаоллиги Uzum ва PUBG MOBILE молиялаштирган мактаб тўпламларига айлантирилди. Натижада 14 шаҳардаги кам таъминланган оилаларнинг 5 минг нафар фарзандига ONA жамғармаси орқали 1 сентябрга рюкзак ва канцелярия буюмлари етказилди. Иштирокчилар пул сарфламади. Харажатларни ҳамкор компа
Uzum, PUBG MOBILE ва «Она» жамоат фонди Билимлар куни муносабати билан «Яхшилик Airdrop’и» хайрия лойиҳасини йўлга қўймоқда. Лойиҳа доирасида PUBG MOBILE ўйинчиларининг махсус тадбирдаги фаоллиги эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб тўпламларига айлантирилади. Ҳамжамият қанчалик фаол бўлса, Uzum ва PUBG MOBILE шунчалик кўп тўпламни молиялаштиради. Ўйинчилардан эса ҳеч қандай маблағ талаб қи
Кенг аудиторияга эга бизнес платформалар фақат хизмат кўрсатибгина қолмай, жамиятдаги муҳим ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қарата бошлаши кераклиги ҳақида кўп айтилади. Миллионлаб инсонлар ҳар куни такси чақиради, буюртма беради, турли рақамли сервислардан фойдаланади. Агар шу кундалик ҳаракатлар орқали ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар қўллаб-қувватланса, кичик ҳиссалар катта натижага айланиши
Кечаги катта йиғилишда Uzbekistan Airways бозор қийматини 1,6 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларгача ошириш имкони мавжудлиги таъкидланган. Ростанам, агар инвесторлар кўзи билан қаралса, UzNIF портфелидаги номиналига нисбатан энг катта реал қийматга ва жозибага эга актив айнан Uzbekistan Airways. Ҳавошкамизнинг росмана тижорий компанияга айланиши учун нафақат операцион трансформация, бозорни
JTI компанияси молиявий кўмагида амалга оширилаётган WASH Uzbekistan лойиҳаси қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Лойиҳа 2023–2026 йилларда Фарғона ва Наманган вилоятларида амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар Косонсой туманидаги “Сойча”, Учқўрғон туманидаги “Бахт” ва Фарғона туманидаги “Фарғона” маҳаллаларида янги ичимлик суви тизимлари ишга туширилди. Бағдод туман
Octobank 2026 йилнинг I чорагида барқарор ўсишни сақлаб қолган ва молиявий кўрсаткичларини сезиларли оширган. Активлар 15,5 трлн сўмга етди (+281,4%), шахсий капитал 1,13 трлн сўмни ташкил этди, соф фойда эса 108,7 млрд сўмга етди. Банк жамоаси ҳам кенгайган: ходимлар сони 45,8% га ошиб, 465 нафарга етган. Бу эса хизматлар қамровини кенгайтириш ва янги йўналишларни ривожлантириш имконини бермоқда
Тошкент шаҳрида "Асакабанк" АЖ ташаббуси билан сунъий интеллект шароитида HR трансформациясига бағишланган халқаро конференция ташкил этилди. Мазкур тадбир Марказий Осиёнинг етакчи HR экспертлари, бизнес ва технология вакилларини бир майдонда жамлади. Сессиялар доирасида меҳнат бозоридаги глобал ўзгаришлар, HR функциясининг стратегик эволюцияси ва инсон капиталини бошқаришда сунъий интеллектни жо
Хусусан, ANORBANK бу борада жуда жиддий юриш қилди. Банк кенгашига бирйўла икки нафар хорижлик мутахассис — молиявий таҳлилчи Макс Жонсон ва анча кучли бэкграундга эга Стефания Ривоаль жалб қилинган. Улардан иккинчиси ҳам Кирилл Альтманга интервью берган. Стефания ўз вақтида Goldman Sachs ва JP Morgan мактабини кўрган, Франциянинг Угандадаги элчиси бўлган ва ҳатто президентликка номзодини қўйган
🇺🇿 Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд. 📚 Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди. Реклама
Маърифат ва Банк форуми доирасида бир неча банклар нашриётлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қила бошлагани ростанам яхши янгилик. Эркин дунёда йирик бизнес учун ижтимоий масъулият ҳар доим бизнес-моделнинг таркибий қисми бўлган. Санъат, театр, кино, мусиқа ва адабиётга эътибор бизнеснинг имижи ва мақомини яратади, керак бўлса, қийшиқ жойини тузатади. Шундай қарашлар ўзбек бонкаларида ҳам шаклла
ESG рейтинги бўйича 73 балл. Халқаро Sustainable Fitch рейтинг агентлиги томонидан UZTELECOMга берилган ушбу баҳо амалда Марказий Осиёда юқори кўрсаткич ҳисобланади. Жаҳон миқёсидаги мазкур эътироф UZTELECOMнинг экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув соҳасида илғор халқаро амалиётларни фаолиятга изчил жорий этаётганлигини билдиради. ESG рейтинги бўйича юқори кўрсаткич Компанияга халқаро инвест
Нукус шаҳрида ўтказилган ЭКО ярим марафон — банкнинг соғлом турмуш тарзи, экология ва ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдаги муҳим қадами бўлди. Эътиборлиси, марафондан тушган маблағлар мамлакатимизда яшил экологияни ривожлантиришга йўналтирилади. Келгусида ҳам Ўзсаноатқурилишбанк жамият тараққиёти ва соғлом келажак йўлида муҳим ташаббусларни амалга оширишни давом эттиради. Манба | Реклама
Ахборот кенгликларида ўтган ҳафта сўнггида пайдо бўлган маълумотларга кўра, Япониянинг йирик корпорациялари эгалигидаги Gojo & Company, Inc молия ҳолдинги Ўзбекистондаги микромолия ташкилотларидан бири – «Renesans микромолия ташкилоти» акциядорлик жамиятининг қўшимча чиқарилган акциялари учун номиналига нисбатан 8.6 баробар кўп пул тўлаб, АЖ нинг 9.8% акциялари эгасига айланган. Битимолди баҳолаш
ASIA ALLIANCE BANK кўмагида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Янги Камолон" маҳалласида 22 гектар майдонда хавфсизликни таъминлаш ва ҳудудни рақамлаштириш бўйича йирик лойиҳа муваффақиятли якунланди. 📍 Амалга оширилган ишлар: ✅ Маҳаллада 20 қаватли уй ва ички йўллар кесишмаларига жами 185 та видеокамера ўрнатилди; ✅ Маҳаллада истиқомат қилувчи 1561 та оила учун 24 соатлик видео кузатув тизим
2024 йил давомида жуда фаоллашган, янги тарихда аллақачон муҳрланган, ҳаттоки 90-йилларда шимолдаги моховларнинг шармандали "прихватизация схемаларини" бир тупуриб ортда қолдириб кетган ўзбекча хусусийлаштириш кейслари ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари ҳақида рейтинг агентлиги умуман тўхталмагани қизиқ. Ëпиқ хусусийлаштирилган UNG Petro тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш завод
Янги Ўзбекистон банк тизими ва унинг эски тизимдан фарқи, давлат банклари трансформацияси ва хусусийлаштириш, банкларда корпоратив бошқарув, ходимлар масаласи, муаммоли кредитлар, молиявий саводхонлик ва албатта, ўзгаришлар истагидаги ўзбек банкирлари учун мустақил уюшма зарурати ҳақида гаплашдик. https://youtu.be/ykKL5c3Orqg?si=2SgiyGioaNwm5WTO
InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Кадиров KPMG ҳамда Америка Савдо Палатаси (AmCham) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Корпоратив бошқарув: комплаенс ва ички аудитнинг долзарб масалалари" мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди. Тадбирда йирик халқаро компаниялар, банк сектори ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда вакиллари ички назорат, хатарларни бошқариш ва меъёрий т
Ўзбекча “хусусийлаштириш оталари”, яъни маҳаллий чубайслар учун қанақадир, айтайлик, сиёсий жавобгарлик бўладими ё йўқми, ёлланган севимли ва пўрим консультантлар Ўзбекистонда аслида нима билан машғуллиги бутун дунёда овоза бўладими ё йўқми (консультант гейт очиладими), бир нарса дейиш қийин. Лекин қатор ёқимсиз саволларга, бошни қумга тиқиб олмасдан, жавоб берилиши керак. 1. Кварц “хусусийлаштир