Тадбиркорликнинг энг гўзал томони — ўзингиз қурган бизнесдан ташқари, атрофингиздаги инсонлар учун ҳам қиймат ярата олиш.
“Meros Pharm” асосчиси Насимжон Комиловнинг ёшлар учун шахмат турнири ташкил этгани ҳам шундай ташаббуслардан.
150 га яқин бола бир майдонда — фикрлади, рақобатлашди, ўрганди ва энг муҳими, ўзини ғолибдек ҳис қилди.
Бундай тадбирлар бир кунлик мусобақадан кўра кўпроқ ва кенгроқ маъно касб этади. Чунки болаларга берилган эътибор — келажакка қилинган энг яхши инвестиция.