
InfinBANK "Корпоратив бошқарувда комплаенснинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди
InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Кадиров KPMG ҳамда Америка Савдо Палатаси (AmCham) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Корпоратив бошқарув: комплаенс ва ички аудитнинг долзарб масалалари" мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди.
Тадбирда йирик халқаро компаниялар, банк сектори ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда вакиллари ички назорат, хатарларни бошқариш ва меъёрий талабларга риоя этиш соҳасидаги замонавий муаммоларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, иштирокчилар корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тажриба ва амалиётлари борасида ўзаро фикр алмашдилар.
Реклама