"Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида"ги Низомнинг янги таҳрирда қабул қилиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳада эътиборли жиҳатлардан бири, назаримда, бу манфаатлар тўқнашуви масалаларига алоҳида тўхталинганидир. Ўзбекистон банк тизимида бу давлат банки бўладими ёки хусусий банк - энг кўп рўпара бўлинадиган ва одатда панжа орасидан қаралинадиган муаммолардан бир айнан манфаатлар тўқнашувидир. Энди банкларнинг кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда бошқа ходимларнинг ўз хизмат вазифасини бажаришда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувини қайд этиши ва унга қарши чоралар қўллаши лозим бўлади.
Шунингдек, лойиҳада, корпоратив бошқарувда очиқлик принципларига амал қилиш, хусусан, охирги бенефициар мулкдорнинг фамилияси, исми ва шарифигача ошкор этилиши лозимлиги белгиланган.