Агар Махсус комиссиянинг кечаги қарори инобатга олинса, 18 майдан бошлаб Тошкентдан бошқа вилоят ва шаҳарларга (ёки аксинча йўналишда) яшил ва сариқ туманлар, шаҳарлар ҳудуди бўйлаб автомашиналарда ҳаракатланиш ва белгиланган манзилга етиб олиш мумкин. Лекин бунинг учун яшил ва сариқ ҳудудлар чегарасини инобатга олиб олдиндан маршрут тузиб чиқишлари лозим бўлади.
Масалан, Тошкентдан Булоқбошига йўлга чиққан енгил автомашина туманга етгунча йўлда 10:00-17:00 ва 20:00-07:00 оралиғида қизил ҳудудлар ҳисобланган Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳрини кесмай ўтишига тўғри келади.
Шу билан бирга, Республика Махсус комиссияси туманлар ва шаҳарлар рангини суткасига бир марта янгилаб, оператив маълумот бериб турса бўларди. Бу йўлга чиққан фуқароларда англашилмовчиликлар, ҳаракатланиш вақтида эса постлардаги турли таъмагирликларнинг олдини олади.
- https://telegra.ph/file/2947c230e387733b4b349.jpgtelegra.ph
- https://t.me/koronavirusinfouz/3621@koronavirusinfouz