15K147Telegramda ochish
Тошкентда расмий статистикага кўра, охирги 15 кунда ҳар куни аҳоли орасида янги шикастланишлар аниқланмоқда, айни пайтда шикастланиш суръати ҳам тинимсиз ортиб бормоқда. Шунга қарамай, пойтахтнинг эпидемиологик ранги ўзгаришсиз - сариқ мақомда сақланмоқда. Қўшимчасига, масалан, эртадан жамоат транспорти фаолияти йўлга қўйилади. Худди Тошкентда бўлгани каби, масалан Хоразмда ҳам янги шикастланишлар пайдо бўлган. Лекин Тошкентдан фарқли ўлароқ, Хоразмда эпидемиологик ранг қизилга ўзгартирилган. Айтишларича, вилоят ўтган куни ёпилган, вилоят ҳудудига киритиш фақат тест натижаларига кўра амалга оширилмоқда экан. Бу билан Тошкентни ёпиш керак, демаяпман. Агар Тошкент ҳар куни аҳоли орасида вирус аниқланаётганига қарамай, очиқ қолдирилган бўлса, демак Хоразм ҳам очиқ қолиши керак. Ёки акси. Яхши гумонимга кўра, Тошкентнинг мақомини ўзгартирмай, қандайдир тажриба ўтказишмоқда, балки бу шикастланиш сонини оширишга қўйиб бериш ва кузгача етарли даражада ижтимоий иммунитетини ошириш билан боғлиқдир. Ёмон гумонимга кўра, Республика комиссиясига таъсир ўтказа оладиган тор доирадагиларнинг бизнес манфаатларини ўйлаб, Тошкентнинг мақоми ўзгартирилмай қолдирмоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin