Тошкент шаҳрида шикастланишлар сони 100дан пасайди. Вилоятларда эса аҳвол таранглашмоқда
Расмийларга кўра, кеча Тошкент шаҳрида 96 нафар фуқаро коронавирусга чалинган. Эътиборлиси, бу 2021 йил 23 мартдан бошлаб биринчи марта юз бермоқда. Ўшанда ҳам пойтахтда 96 кишида коронавирус аниқланган эди.
Лекин Республика бўйича умумий аҳвол жиддийлигича қолмоқда. Вилоятларда шикастланишлар сони нисбий кўрсаткичларда пойтахт минтақасини ортда қолдирган. Бу айниқса Жиззах ва Қорақалпоғистондаги шикастланишлар кўрсаткичларида кўринади.
Ҳали умумий хулоса қилишга эрта, лекин жон бошига вакциналаш бўйича етакчи вилоятларда шикастланишлар сони юқори эмас. Шунга эътибор қаратинг! Албатта вакцина олинг!
- https://t.me/ssvuz/6868@ssvuz