14K29Telegramda ochish
Аксилкоррупция ойлиги доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" ўзининг мазкур йўналишдаги фаолияти натижаларини эълон қилди. Банк ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг брифингда маълум қилишича, банкнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига тўлиқ жавоб бериши расман тасдиқланган. Банкнинг 1359 нафар ходими “Коррупцияга қарши виртуал академия” платформасида ўқитилган. 2025 йил давомида коррупцияга оид қонунчилик нормаларига бағишлаб 106та ўқув-семинарлари ташкил этилди. Банк ичида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ 29 та эҳтимолий ҳолат аниқланиб, бартараф этилган. Бизнесни ривожлантириш банки барча жараёнларни рақамлаштириш орқали коррупцияга қарши кучли ҳимоя механизмини яратмоқда. Автоматик кредит ажратиш, мобил иловалар орқали хизматлар, рақамли харидлар ҳамда “Antifrod” ва “Complaens control” тизимлари иш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Банкнинг жамоатчилик учун очиқлиги ва доимий тарзда ҳисоботлар бериб бориши қувонарли ҳол. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin