Дарсликларга ва хорижий ўқитувчиларга бюджет харажатлар кескин ошади, мактаб қурилишига харажатлар кескин камаяди
2026 йил бюджетидан умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш билан боғлиқ харажатларга 1,54 карра кўп — 2 трлн.сўм ажратилади (2025 йил бюджетида 1,3 трлн.сўм).
Хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш харажатлари 2,8 карра ошади - 700 млрд.сўм (250 млрд.сўм).
Компьютер синфларини янгилаш учун харажатлари 1,25 карра ошади — 250 млрд.сўм (200 млрд.сўм).
Келаси йил бюджетида аввалги йилларда бўлмаган қатор харажатлар бор, масалан, "Йил ўқитувчиси" кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш учун 137,2 млрд.сўм ажратилган.
Мактабларда туалетлар ва ичимлик сувини имконли қилишга қаратилган "Тоза қўллар" дастурини молиялаштириш учун бюджетдан 203 млрд.сўм ажратилган.
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 8 карра 500 млрд.сўмгача қисқаради (2025 йилда 4 010 млрд.сўм ажратилган).
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJyUmkoFyJf4u2DpxVkHaTii-g1_sk3AALjDWsbb1ZASTaH6JJ-CsNNAQADAgADeQADNgQcontroller.bot
- https://api.mf.uz/media/filestore/Qonun_loyihasi.pdfmf.uz
- https://lex.uz/ru/docs/7277618lex.uz
- https://kun.uz/kr/67576364kun.uz
- https://www.lex.uz/docs/7514930lex.uz