💯 100 мингдан ошиқ мижоз Open муддатли тўловини танлади
Open муддатли тўлови тобора оммалашиб, барқарор ўсишда давом этаётганидан хабарингиз бор. Лойиҳа ишга туширилганидан бери ундан 100 мингдан ортиқ мижоз фойдаланишга улгурди. Мижозларга ажратилган умумий лимит эса 1,8 триллион сўмни ташкил этди (бу тахминан 150 млн АҚШ долларига тенг).
Хизматнинг ҳамкорлар тармоғи ҳам кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 3 500 дан ортиқ дўкон Open муддатли тўловига уланган.
Open муддатли тўлов раҳбари Лев Никитин хизмат яратилишидаги асосий ғояни шундай изоҳлади:
“Open муддатли тўловини йўлга қўяр эканмиз, мижоз билан узоқ муддатли, қулай ва ишончли ҳамкорликка таянувчи сервис яратишни мақсад қилган эдик. Open муддатли тўлови хизматидан нафақат касса олдида харид вақтида, балки мобил иловамиз орқали олдиндан рўйхатдан ўтиб, 82,4 млн сўмгача бўлган лимитни олган ҳолда ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам мижозга бир неча йил давомида харидлар учун фойдаланиш имконини берадиган лимит ажратилади. Биз мижозларга тўсатдан ёки режалаштирилган харидларда бирдек асқотадиган қулай ечим яратмоқчи эдик. Бугун 100 минг нафар мижозимиз сервисни қадрлаб, лимитлардан фаол фойдаланаётгани бизни чин дилдан қувонтирмоқда”.Open компаниясининг маркетинг бўйича директори Жанна Когай эса бу натижалар бозор ва ҳамкорлар учун нимани англатишини алоҳида таъкидлайди:
“Эришилган кўрсаткичлар мижозларимиз ишончи ва ҳамкор-дўконларимиз учун реал фойданинг яққол тасдиғидир. Open муддатли тўлови мижозларга харидни янада енгил ва қулай қилади, бизнесга эса савдони изчил оширишда ёрдам беради. Ўсиш жуда яхши, биз буни янада кучайтиришни режалаштирганмиз”.2026 йилда Open муддатли тўлови имкониятларни янада кенгайтирадиган, муддатли тўловга харидларни эса янада фойдали ва қулай қиладиган янги функцияларни тақдим этишни режалаштирган. Реклама