Бонкаларнинг ижтимоий юзи ва портфели шакллана бориши керак
Маърифат ва Банк форуми доирасида бир неча банклар нашриётлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қила бошлагани ростанам яхши янгилик.
Эркин дунёда йирик бизнес учун ижтимоий масъулият ҳар доим бизнес-моделнинг таркибий қисми бўлган. Санъат, театр, кино, мусиқа ва адабиётга эътибор бизнеснинг имижи ва мақомини яратади, керак бўлса, қийшиқ жойини тузатади.
Шундай қарашлар ўзбек бонкаларида ҳам шакллана бошлагани, улар ўзларининг ижтимоий қиёфасини яратишга айнан китобдан бошлаб киришгани хурсанд қилади.