
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида Агробанкнинг ўрни эътироф этилибди.
Яқинда АҚШнинг нуфузли "Global Finance" журнали томонидан ўтказилган "Best SME Bank Awards" мукофоти натижалари эълон қилинди. Бу мукофот дунёнинг турли мамлакатларида кичик ва ўрта бизнесга энг яхши хизмат кўрсатган банкларни аниқлайди.
Шу йилги танловда Агробанк Ўзбекистон бўйича "Энг яхши SME банк" унвонига сазовор бўлибди. Бу мукофот Агробанкнинг ушбу йўналишдаги узоқ йиллик самарали меҳнати, мижозларга йўналтирилган хизматлари ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги самарали фаолиятининг натижасидир.